Мустақиллик куни арафасида Тошкентда янги автойўлўтказгич фойданланишга топширилади

Дата: 16:23, 01-08-2016.

Тошкент. 1 август. ЎзТАГ – Августда, Мустақиллик куни арафасида Тошкентда “Тараққиёт” кўчасини кесиб ўтувчи янги автойўлўтказгич фойдаланишга топширилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳозирда “Тараққиёт” кўчасини кесиб ўтувчи янги автойўлўтказгични реконструкция қилиш ишлари якунланмоқда. Реконструкция қилинаётган ёнма-ён жойлашган темир йўл ўтказгичи ҳам фойдаланишга топширилиш арафасида. Янгиланган транспорт ўтказгич ва “Тараққиёт” кўчасини ободонлаштириш ишлари август ойида бўлиб ўтади”, - дейилади “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ахборот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамизки, ушбу участкадаги қурилиш ишлари трамвай йўлларининг олиб ташланиши, йўлдан фойдаланишни оптималлаштириш, “Тараққиёт” кўчасини Оҳангарон шоссесига чиқувчи янги йўл билан боғлаш мақсадларида амалга оширилган эди.

“Салор” станцияси ва “Тошкент” вокзали ўртасидаги мавжуд учта темир йўли иккитага камайтирилади. Трамвай линиялари олиб ташланганидан кейин кўча икки йўналишда олти қаторли бўлади, бу эса мазкур қисмнинг ўтказувчанлик хусусияти янада оширади. Шунингдек, ушбу объектда кўча ёқалари бўйлаб “Тараққиёт” кўчаси йўл ўтказгичлари остидан ўтувчи пиёдалар йўлаклари реконструкция қилиб бўлинди”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: