Мустақиллик куни арафасида Ўзбекистон президенти ўзбекистонликларнинг катта гуруҳини тақдирлади

Дата: 14:39, 27-08-2015.

Тошкент. 27 август. ЎзТАГ – Мустақиллик куни арафасида Ўзбекистон президенти ўзбекистонликларнинг катта гуруҳини тақдирлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбари матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш ва ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ишларидаги катта хизматлари, кўп йиллик самарали меҳнати билан қишлоқ ва сув хўжалиги, саноат, транспорт, алоқа ва қурилиш соҳаларини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун” 17 кишидан иборат гуруҳга хизмат кўрсатган пахтакор, ирригатор, чорвадор, ипакчи, қурувчи, саноат, транспорт, алоқа, фуқаролик авиацияси ходими фахрий унвонлари берилди.

Бундан ташқари, “Эл-юрт хурмати” ордени билан 14 киши, “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан 14 киши, “Мехнат шухрати” ордени билан 18 киши, “Дўстлик” ордени билан 27 киши, “Шухрат” медали билан 14 киши, “Содиқ хизматлари учун” медали билан 3 киши, “Жасорат” медали билан 140 киши тақдирланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: