Мустақиллик йилларида аҳоли жон бошига гўшт истеъмоли 1,4 бараварга кўпайди - президент

Дата: 15:31, 06-06-2016.

Тошкент. 6 июн. ЎзТАГ – Мустақиллик йилларида аҳоли жон бошига гўшт истеъмол қилиш 1,4 бараварга кўпайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига асосланган ҳолда.

“Ўтган давр мобайнида аҳоли жон бошига гўшт истеъмоли 1,4 баробар, сут ва сут маҳсулотлари – 1,5 карра, картошка – 1,9 марта, сабзавот – 2,6 баробардан ортиқ, мева 6,3 марта кўпайган”,- дейилади хужжатда.  

Таъкидланишича, мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалиги соҳасида мутлақо янги иқтисодий муносабатлар жорий этилиб, асосий озиқ овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Агар 1990 йилда юртимиз аҳолисининг асосий озиқ-овқат товарлари, аввало дон, картошка, гўшт, сут ва қандолат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи 1990 йилда импорт ҳисобидан қопланган бўлса, ҳозирги вақтда уларнинг 96 фоизи мамлакатимизда ишлаб чиқариламоқда” - дейилади давлат раҳбари қарорида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: