Мустақиллик йилларида Ўзбекистон аҳолиси сони 10 млн кишига кўпайди

Дата: 16:57, 02-09-2014.

Тошкент. 2 сентябр. ЎзТАГ – Мустақиллик йилларида Ўзбекистон аҳолиси сони 10 млн кишига кўпайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мамлакат президентининг Ўзбекистон Мустақиллик кунидаги сўзлаган маърузасида қайд этилишича, ҳозирги пайтда Ўзбекистон аҳолиси сони 31 млн кишидан ошиқдир.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига мувофиқ, 2014 йилнинг 1 январ ҳолатига Ўзбекистон аҳолиси сони 30,4 млн кишини ташкил қилган. Шундан 51% шаҳарларда, қолган 49% эса қишлоқларда яшаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: