Мустақиллик йилларида Ўзбекистон иқтисодиёти $60 млрд хорижий инвестицияларни ўзлаштирди

Дата: 16:54, 02-09-2014.

Тошкент. 2 сентябр. ЎзТАГ – Мустақиллик йилларида Ўзбекистон иқтисодиётига $60 млрд миқдордаги хорижий инвестициялар киритилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов мамлакат мустақиллигининг 23 йиллигига бағишланиб, 2014 йил 31 августда Тошкентда ўтказилган тантаналарда қилган чиқишида маълум қилди.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, юқоридаги муддат давомида мамлакат иқтисодиётига киритилган жам инвестициялар миқдори $180 млрдни ташкил этган. Ушбу маблағлар иқтисодиётни диверсификация қилиш ва янги рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: