Мустақиллик йилларида Ўзбекистон иқтисодиёти деярли 5 карра ўсди

Дата: 16:52, 02-09-2014.

Тошкент. 2 сентябр. ЎзТАГ – Мустақилликка эришилганидан бери ўтган 23 йил давомида Ўзбекистон иқтисодиёти деярли 5 карра ўсди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов мамлакат мустақиллигининг 23 йиллигига бағишланиб, 2014 йил 31 августда пойтахтда ўтказилган тантаналарда қилган чиқишида маълум қилди.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, ушбу муддат давомида аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми 3,7 мартага, аҳоли жон бошига олинадиган даромадлари эса 8,7 бараварга ошган.

“Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози давом этаётганига қарамасдан, Ўзбекистон иқтисодиётининг йиллик ўсиши охирги 10 йил давомида 8%дан ошиб, барқарор ривожланиб бораётганини бугунги кунда камдан-кам давлатлар мисолида кўриш, кузатиш мумкин”, - деб қайд этди Ислом Каримов.

Янгилик билан ўртоқлашиш: