Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда диний ташкилотлар сони 10 баравардан ошиққа кўпайди
Тошкент. 10 июл. ЎзТАГ – 1 июл ҳолатига келиб Ўзбекистонда 2,238 диний ташкилортлар давлат рўйхатидан ўтган. Бу мамлакат мустақиликка эришган пайтдагига қараганда (210) 10 баравардан ошиқдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида Адлия вазирлигида бўлиб ўтган “Диний ташкилотлар соҳасидаги қонунчиликни тамомиллаштириш” номли семинарда маълум қилинди. Ҳозирда мамлакатда 16 диний конфессиялар мавжудлиги таъкидланди.
Ўзбекистонда диний ташкилотларга қатор имтиёзлар берилган. Хусусан, уларга коммунал хизматларни аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича тўлаш ҳуқуқи берилган.
Тошкент Ислом институти ва ўрта-махсус ўқув муассасалари дипломлари давлат таълим хужжати сифатида тан олинган ва уларни олган шахслар таълимни олий таълим муассасаларида давом эттириши мумкин.