Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ОАВ сони 3,6 каррага кўпайди

Дата: 17:49, 30-06-2015.

Тошкент. 30 июн. ЎзТАГ – Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ОАВ сони 3,6 каррага кўпайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон президентининг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган табригига асосланган ҳолда.

“Бу ҳақда сўз юритар эканмиз, оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласи доимий эътиборимиз марказида бўлиб келаётганини таъкидлашни хоҳлардим. Бунинг тасдиғини охирги 7 йилда соҳа ривожи учун давлат бюджети ҳисобидан кредитлар, ижтимоий буюртмалар ва давлат грантлари шаклида қарийб 13 миллиард сўм маблағ ажратилгани мисолида яққол кўриш мумкин”, – деб таъкидлади давлат раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларининг сони 3,6 карра кўпайиб, ҳозирги вақтда 1 минг 400 дан ортиқни ташкил этаётгани, уларнинг моддий-техник базаси тубдан яхшилангани мамлакатнинг бу борада қандай катта тараққиёт йўлини босиб ўтганимизни кўрсатади.

Мамлакатимизда анъанавий ахборот воситалари билан бир қаторда, интернет журналистикаси ҳам жадал ривожланмоқда. Кейинги 5 йилнинг ўзида веб-сайтларнинг сони 2 баробар ортиб, 300 дан ошиб кетгани мамлакатимиз миллий ахборот маконининг мазмуни ва манзарасини тубдан ўзгартиришга хизмат қилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: