Мустақиллик йилларида ўзбекистонлик деярли 590 минг этник қозоқлар Қозоғистонга доимий яшаш учун қайтиб келдилар

Дата: 22:58, 09-02-2016.

Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ – Мустақиллик қилларида ўзбекистонлик деярли 590 минг этник қозоқлар Қозоғистонга доимий яшаш учун қайтиб келдилар, деб хабар беради ҚР Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.

“1991 йилдан бошлаб 2016 йилнинг 1 январигача 261 минг 104 оила ёки 957 минг 772 этник қозоқ тарихий ватанига қайтиб, ўралман мақомини олди. Бу мамлакат аҳолисининг 5,5% ташкил қилади”. – дейилади сашанба куни тарқатилган хабарда.

Ўралманларнинг кўпчилиги - 61,6% Ўзбекистондан, 14,2% Хитойдан, 9,2% Монголиядан, 6,8% Туркманистондан, 4,6% Россия ва 3,6% бошқа жойлардан деб кўрсатилади матнда.

“Келгангарнинг энг кўп қисми Жанубий Қозоғистонда ( 21,2%), Алмати вилоятида (16,3%), Мангистов вилоятида (13%), Жамбил вилоятида ( 9,4%) ва бошқа жойларга (40,1%) келиб ўрнашди”, - дейиалади хабарда.

Булардан 55,6% меҳнатга лаёқотли ёшда, 39,9% 18 ёшгача болалар ва 4,5% пенсионерлар. Ўралманларнинг 8,8% олий, 20,6% ўрта махсус, 60,8% ўрта маълумотга эга, 9,8% маълумотга эга эмас.

Янгилик билан ўртоқлашиш: