Мутахассислар Гулнора Каримовни колонияда сақлаш шароитларини ўрганишмоқда

Дата: 12:33, 04-07-2019.

Тошкент. 4 июль. ЎзТАГ – Мутахассислар Гулнора Каримовани колонияда сақлаш шароитларини ўрганишмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Сўнгги пайтларда турли Интернет-ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлар орқали бугунги кунда суд қарорига мувофиқ жазони ўтаётган маҳкума Г.И.Каримованинг жазони ўташ муассасидаги шарт-шароитлар хусусида билдирилаётган турли хабарларга юзасидан Адлия вазирлиги томонидан маҳкума сақланаётган Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 21-умумий режимдаги аёллар колониясида ўрганиш ўтказилмоқда", - дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, вазирлик ОАВ ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари учун "бу масала бўйича турли асоссиз ахборотларни тарқатмаслик"ни талаб қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Г.Каримовага нисбатан Швеция, Швейцария ва АҚШда бир миллиард долларга яқин маблағни ўзлаштирганликда айбланиб, жиноий иш қўзғатилган эди.

2017 йил декабрь ойида Г.Каримова Ўзбекистонда қарийб 53 млн. долларлик молиявий суиистеъмолликлари учун 10 йилга озодликдан маҳрум этишга ҳукм этилган, бироқ шикоят қилинганидан кейин ҳукм 5 йилга камайтрилган эди (уй қамоғи жазоси берилган эди). Колонияга у уй қамоғи шартларини бузганлиги учун кўчирилган (интернетдан фойдаланиш, уйдан чиқиб кетиш каби “тўсиқ”ларнинг бадали учун).

Г.Каримова Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 21-аёллар колониясида жазони ўтамоқда, у бу ерга уй қамоғидан 2019 йил март ойида кўчирилди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил июнь ойи ўрталарида Имон Каримова Ўзбекистон Бош прокурори ва давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) раҳбари Гулнора Каримова ҳақидаги баёнотини эълон қилди. И.Каримова онасига жисмоний ва руҳий босим кўрсатаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, онанинг аҳволи кундан-кунга ёмонлашиб бормоқда. Юқори қон босими, гипертоник кризис ва кундалик қон кетишларига қарамасдан, кўплаб текширувлар давом этмоқда.

Кейинчалик унинг швейцариялик адвокати Грегуар Манжа Г.Каримованинг колониядаги ҳолати ҳақида гапирди. "Мижоз ёмон аҳволда. Қон босими баланд. Оёқлари бутунлай боғланган. Ҳеч қандай тиббий муолажалар кўрсатилмаган. Кўп марта ҳушидан кетган", - деб ёзади у ўзининг Twitter саҳифасида.

Сўнгра колонияда Г.Каримова билан Ўзбекистон парламенти ҳузуридаги инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) Улуғбек Муҳаммадиев учрашди. Суҳбат чоғида у муассаса тиббий ходимларига ўз вақтида кўрсатилаётган тиббий ёрдам учун алоҳида миннатдорлик билдирди.

Шифокорларнинг тайинлаганлари бўйича у тизимли равишда керакли дори-дармонларни олади. Бугунги кунда Г.Каримованинг умумий саломатлиги қониқарли, у соғлом овқатланиш рационига эга, дея таъкидлади У. Муҳаммадиев.

Сурат манбаи: ozodlik.org

Янгилик билан ўртоқлашиш: