Муз комплекси қурилиши муносабати билан Тошкентда баъзи кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади
Тошкент. 19 декабр. ЎзТАГ – Муз комплекси қурилиши муносабати билан Тошкентда баъзи кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 11 декабрдаги фармойишига биноан, “Ҳумо Арена” муз мажмуасининг қурилиш ишлари сабабли, 2018 йил 17 декабрдан 2019 йил 1 март кунига қадар Бешёғоч кўчаси ҳудудидаги Фурқат кўчасидан Афросиёб кўчасигача бўлган йўл барча турдаги транспорт воситалари учун чекланади (махсус техника ва қурилишда ишлатиладиган транспорт воситалари бундан мустасно)”, - дейилади Тошкент шаҳар Ички ишлар
бош бошқармаси матбуот хизматининг хабарида.
“Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, - деб хулоса қилинади хабарга.
Сурат манбаи: https://iibb.uz