Ўн бир ҳафтадан бери Ўзбекистон Марказий банки миллий валютанинг америка долларига нисбатан курсини 14 сўм ва ундан кўпга пасайтирмоқда

Дата: 11:58, 15-12-2015.

Тошкент. 15 декабр. ЎзТАГ – Ўн бир ҳафтадан бери Ўзбекистон Марказий банки миллий валютанинг америка долларига нисбатан курсини 14 сўм ва ундан кўпга пасайтирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

15 декабрдан бошлаб $1 курси 2780,05 сўм даражасида белгилади, бу эса бир ҳафта олдингидан 14,85 сўм юқоридир (10 декабрдан – 2765, 2 сўм).

Курс пасайиши динамикаси деярли бир маромда. Хусусан, сўм 6 октябрда 14,08 сўмга, 13 октябрда 14,14 сўмга, 20 октябрда 14,23 сўмга, 27 октябрда 14,3 сўмга, 3 ноябрда 14,38 сўмга, 10 ноябрда 14,46 сўмга, 17 ноябрда 14,53 сўмга, 24 ноябрда 14,62 сўмга, 1 декабрда 14,69 сўмга, 10 декабрда 14,77 сўмга, 15 декабрда 14,85 сўмга пасайди.

Йил бошидан бери сўм валютанинг америка долларига нисбатан деярли 14,1% арзонлашди ва йил бошидаги 2422,4 сўмдан 15 декабрда 2780,05 сўмгача тушди.

Эслатиб ўтамизки, 29 сентябрга қадар миллий валюта америка долларига нисбатан ҳафтасига ўртача 5 сўмдан пасаймоқда эди.

Ўзбекистон Марказий банки миллий валюта курсини ҳар сешанба куни белгилайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: