Наманган вилоятида $2,6 млнлик давлат активлари сотилади
Тошкент. 19 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Наманган вилоят бўлими бошланғич нархи 5,85 млрд сўмлик ($2,6 млн) давлат активларини сотиши ҳақида эълон қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Муассаса берган маълумотларга кўра, жами 26 кўчмас мулк объекти (маъмурий бинолар, умумий овқатланш объектлари ва ҳ.к.) сотилади. Уларнинг ялпи майдони 96,56 минг кв. метр.
Сармоявий мажбуриятлар ҳақида маълумотлар йўқ. Кўчмас мулкларнинг майдонлари 62 кв. метрдан 32 минг кв. метргачани ташкил этади.