Наманган вилоятида $92 млнлик текстиль фабрикаси қурилади

Дата: 15:02, 10-10-2017.

Наманган. 10 октябр. ЎзТАГ – 2018 йилнинг охирига қадар Наманган вилоятида аралаш тўқимачилик маҳсулотларига ихтисослашган қиймати $92 млнлик замонавий ишлаб чиқариш барпо этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Лойиҳа ташаббусчилари орасида “Наманган Шарбати” қўшма корхонаси, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва "Ўзбекенгилсаноат" АЖ кабилар бор.

“Корхонада ҳар йили 10 минг тонна полиэстер толаси, 10 минг тонна полиэстер иплар, 20 млн метр аралаш матолар, 7 минг тонна аралаш матолар, 6 млн дона тайёр тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариши режалаштирилмоқда” - дейилади “Ўзбекенгилсаноат” хабарида.

Лойиҳа “Наманган шарбати”нинг $30 млн ўз маблағлари, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг $62 млн миқдоридаги кредити ҳисобига молиялаштирилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: