Наманган вилоятида автомобил олиб қочишда гумон қилинган шахс қўлга олинди

Дата: 16:06, 01-07-2015.

Тошкент. 1 июл. ЎзТАГ – Наманган вилоятида автомобил олиб қочишда гумон қилинган шахс қўлга олинди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

“Наманган вилоятининг Чуст тумани навбатчи қисмига шу туманда яшовчи кишидан унга тегишли “Каптива” маркали автомобил олиб қочилгани ҳақида маълумот келиб тушди. Воқеа жойига етиб келган ички ишлар органлари ходимлари машина эгаси автомобилни яқинда уйи олдида қаровсиз қолдиргани маълум бўлди”, – дейилади чоршанба куни эълон қилинган хабарда.

Муассаса хабарида айтилишича, оператив-қидирув тадбирлари натижасида автомашина Сероб кўчасида авария ҳолатида топилган. Ушбу жиноятни қилганликда гумондор шахс қўлга олинган. У 34 ёшли маҳаллий аҳоли вакили бўлиб чиқди.

Олиб қочиш факти бўйича жиноят иши очилиб, тергов давом этмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: