Наманган вилоятида фотоэлектрик панеллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Дата: 15:15, 27-08-2014.

Тошкент. 27 август. ЎзТАГ – Тошкент ва Сеул Ўзбекистоннинг Наманган вилоятида фотоэлектрик панеллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалаларини ишлаб чиқмоқдалар, деб хабар беради 12news.uz нашри.

Бу тўғрисида нашрга Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳузуридаги Корея Савдо ва инвестицияларга кўмаклашиш агентлиги (KOTRA) вакили Ҳасан Эшонқулов маълум қилган.

“Ўзбекистон Самарқанд вилоятида қуввати 100 МВтлик фотоэлектрик станция қуришни режалаштираётганлигини ҳисобга олган ҳолда, ушбу ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши жуда вақтида бўлади”, - деб ҳисоблайди агентлик вакили.

Янгилик билан ўртоқлашиш: