Наманган вилоятида кузда яна битта текстиль корхонаси очилади

Дата: 14:25, 03-05-2018.

Тошкент. 3 май. ЎзТАГ – Наманган вилоятида кузда яна битта “Текстил финанс Наманган” текстиль корхонаси очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, ушбу факт Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан

Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги “Узтекс Учқўрғон” ва “Учқўрғон текстиль” қўшма корхоналари билан танишиш чоғида маълум қилинди.

“Давлат раҳбарининг аввалги ташрифида белгиланган вазифалар доирасида бу ерда модернизация ва диверсификация лойиҳалари амалга оширилган. Германия, Швейцария, Бельгия ва Туркия каби давлатлардан замонавий технологиялар келтириб ўрнатилган. Ип, калава, сочиқ ва бир неча турдаги кийим-кечаклар ишлаб чиқарилаётган корхоналарнинг ҳар бирида йилига 30 миллион долларлик экспорт йўлга қўйилган”, - дейилади Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабарида.

Жумладан, “Узтекс Учқўрғон” корхонасида - 300, “Учқўрғон текстил”да 800 та иш ўринлари яратилган.

Таъкидланишича, корхоналарнинг технологик жараёни билан танишди, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, маҳсулотлар турини кенгайтириш, фермер хўжаликлари билан кластер усулида ишлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Сурат манбаи: http://www.yarnsandfibers.com/news/textile-news/italy-sees-decline-textile-machinery-orders

Янгилик билан ўртоқлашиш: