Наманган вилоятида наркосотувчи қўлга олинди
Тошкент. 8 июл. ЎзТАГ - Наманган вилоятида наркосотувчи қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, “Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган оператив тадбирлар натижасида Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи 53 ёшли шахс ушланди. Унинг сумкасидан 2 килограммдан ошиқ “марихуана” наркотик моддаси топилиб, олиб қўйилди”.
Ушбу факт юзасидан жиноят иши очилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.