Наманган вилоятида сармоядорларга 34 лойиҳа таклиф қилинди

Дата: 15:02, 11-07-2018.

Тошкент. 11 июл. ЎзТАГ – Наманган вилоятида сармоялар киритиш учун умумий қиймати $299,5 млнлик 34 лойиҳалар шаклантирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Уларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар давлат қўмитаси мутахассисларининг вилоят ҳокимлиги билан биргаликда вилоятга ишчи ташрифи доирасида тузилган.

Қўмита маълумотларига кўра, умумий қиймати $60,7 млнни ташкил этган 10 та лойиҳа амалга оширилмоқда, қиймати $117,3 млн бўлган 10 та лойиҳа ишлаб чиқилмоқда ва $121,5 млнлик 14 та лойиҳа истиқболли лойиҳадир.

Лойиҳалар Наманган шаҳрида, шунингдек, Косонсой, Наманган, Поп, Тўрақўрғон, Уйчи, Чортоқ, Чуст ва Янгикўргон туманларини қамраб олади.

Энг йирик лойиҳалар орасида Наманган шаҳрида Жанубий Корея сармоядорлари билан биргаликда кўптармоқли клиника, Поп туманида Хитой сармоядорлари билан кичик юк автомобиллари ишлаб чиқариш, Уйчи туманида туркиялик инвесторлар билан биргаликда калава ип, латекс ва нитрил иш қўлқоп қўлқоплари ишлаб чиқариш, Чуст туманидаги Россия Федерацияси инвесторлари билан биргаликда биогаз ишлаб чиқаришни ташкил этиш, Янгиқўрғон туманида Хитой Халқ Республикаси инвесторлари билан биргаликда цемент заводини ташкил этиш кабилар бор.

Наманган, Фарғона, Андижон вилоятлари учун хорижий инвестицияларни бевосита жалб қилиш мақсадида Фарғона вилоятида инвестиция маркази ташкил этилади.

Инвестиция лойиҳаларини шакллантириш бўйича ишлар республиканинг барча ҳудудларида давом эттирилади.

 

Сурат манбаи: http://namtoday.uz/?p=723

Янгилик билан ўртоқлашиш: