Наманган вилоятида ўтказиладиган аукцион 2015 йилда Ўзбекистонда ўтказиладиган энг йирик аукционлардан бири бўлади

Дата: 15:54, 14-04-2015.

Наманган. 14 апрел. ЎзТАГ – Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Наманган вилоят бўлими салоҳиятли инвесторларни 2015 йилда Ўзбекистонда ўтказиладиган энг йирик аукционлардан бирига таклиф қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Савдоларда фойдаланилмаётган умумий овқатланиш корхоналарининг бино ва иншоотлари, автосервис биноси, савдо корхоналари, мактабгача таълим муассасалари, спорт мажмуи, дам олиш ҳудуди биноларидан иборат 80 ошиқ давлат мулки объектлари сотилади. Улурнинг умумий бошланғич қиймати 43,64 млрд сўм.

Энг йирик объектлар орасида қиймати 5,78 млрд сўм бўлган Чортоқ улгуржи-савдо базаси ҳамда баҳоси 3,99 млрд сўм бўлган “Оқ олтин” универмаги бинолари бор.

Бундан ташқари, умумий қиймати 3,27 млрд сўм бўлган 5 савдо корхоналари объектлари, қиймати 4,93 млрд сўмлик мактабгача таълим муассасалари ва мактаблардан иборат 26 объектлар ҳам сотилмоқда.

Савдоларда иштирок этиш учун салоҳиятли инвестор корхоналар бошланғич қийматининг 15% миқдорида гаров пули киритиши зарур.

$1 = 2501,87 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: