Наманган вилоятида уч ойлик қизча куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилди

Дата: 10:12, 06-12-2018.

Тошкент. 6 декабр. ЎзТАГ – Наманган вилоятида уч ойлик қизча куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жорий йилнинг 4 декабрь куни Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида яшовчи М.М. уйида қўлбола усулда ясалган иситиш печига ўтин ёқиб, 3 ойлик қизини беланчакка ётқизиб, печ олдида назоратсиз қолдирган”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида.

Натижада ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин уй эгалари томонидан ўчирилган. Ёнғин оқибатида 3 ойлик қизалоқ куйиш жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Сурат манбаи: https://versiya.info

Янгилик билан ўртоқлашиш: