Наманган вилоятидаги нефт конидан дастлабки нефт қазиб олинди

Дата: 14:35, 07-05-2019.

Тошкент. 7 май. ЎзТАГ – Наманган вилоятидаги нефт конидан дастлабки нефт қазиб олинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистонда Наманган вилоятидаги Мингбулоқ нефт конини қазиб олиш бўйича инвестицион лойиҳани синовдан ўтказиш чоғида биринчи нефт қазиб олинди", - дейилади энергетика вазирлигининг матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, лойиҳани амалга ошириш "Мингбулоқнефт" МЧЖ, "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва Хитойнинг CNPC компаниялари томонидан тенглик асосида ташкил этилган.

"Лойиҳа Ўзбекистон ва Хитойнинг энергетика соҳасидаги энг йирик ҳамкорликларидан бири бўлиб," Бир макон - бир йўл" тарихий стратегияси доирасида амалга оширилмоқда”, - дейилади хабарда.

Экспертларнинг фикрига кўра, кон бир неча сабабларга кўра оддий эмас, деб ҳисобланади. Конни ишга туширишда асосий муаммолар унинг ўта чуқурликда эканлиги (6 минг метр ва ундан ҳам ортиқ); юқори пласт босимлари (115 МПа дан ортиқ); пласт ҳарорати (168°С дан ортиқ) ва бошқа омиллар.

Сурат манбаи: t.me

Янгилик билан ўртоқлашиш: