Наманганда 911 тезкор ёрдам линияси ишга туширилди

Дата: 15:59, 29-10-2016.

Наманган. 29 октябр. ЎзТАГ – Наманганда 911 тезкор ёрдам линияси ишга туширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Новости Узбекистана” портали маълумот беришига кўра, линия Фейсбукдаги  “Водители Намангана” гуруҳи томонидан очилди.

“Ёрдам зарур бўлганда +99898-1000-911 рақамига қўнғироқ қилиб, ўзингиз турган жой ва телефона рақами ва бузилиш сабабини айтишнинг ўзи кифоя. Оператор илтимосни Telegramдаги гуруҳга тарқатади ва ёрдам тезда етиб боради!” - деб таъкидлайди гуруҳ маъмури Максим Семаев.

Бундан ташқари, гуруҳ аъзолари ҳамкасбларига ҳар қандай вазиятда кўмаклашишга тайёрлар.

Максимнинг сўзларига кўра, “бизнинг ҳартомонлама ёрдамимиз сизни мураккаб вазиятлардан мустақил чиқиш ҳақида бош қотириш заруриятидан халос қилади”.

Хизмат бепул бўлиб, Наманганда 8.00дан 23.00гача ҳафтада етти кун ишлайди.

Маълумо ўрнида, олдин шу каби хизматни “Водители Ташкента” гуруҳи шга туширган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: