Наманганда автомобиль ўғирлашда гумон қилинган шахс ушланди
Наманган. 23 март. ЎзТАГ - Наманганда автомобиль ўғирлашда гумон қилинган шахс ушланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда.
Наманган вилояти ИИБ навбатчи қисмига Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи шахсдан унинг Damas русумли автомобили ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар келди. Воқеа жойига чиқиб кетган ички ишлар органлари ходимлари автомашина эгаси уни Уйчи кўчасидаги компьютер ўйинлари салони ёнида қолдирганини аниқладилар.
Ўтказилган оператив-тергов тадбирлари натижасида йўқолган автомашина Қанда кўчасида соз ҳолда топилди. Ушбу жиноятни қилишда гумон қилиб Янгиқўрғон туманида яшовчи 27 ёшли шахс ушланди. Транспорт воситаси қонуний эгасига топширилди.
Ушбу факт юзасидан жиноят иши очилди, тергов олиб борилмоқда, дейилади ИИВ хабарида.