Наманганда “Баркамол авлод” ўйинларининг очилиш ва ёпилиш маросимлари репетицияси бошланди

Дата: 14:41, 30-04-2014.

Тошкент. 30 апрель. ЎзТАГ – Наманганда “Баркамол авлод” ўйинларининг очилиш ва ёпилиш маросими репетицияси бошланди, дея хабар беради “УЗИНФОРМ”. Маросим ёрқин ва эсда қоларли бўлиши кутилмоқда.
Ҳар икки маросимнинг бош режиссёри Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Рустам Шамситдинов ҳисобланади. Унинг бошчилигида 15 кишилик гуруҳ – хореограф, режиссер, балетмейстерлар ишламоқда. Бундан илгарироқ Шамсидинов Наманганда бўлиб ўтган “Универсиада-2000” тадбирида ҳам режиссёрлик қилган.
Бугунда уч майдонча – “Навбаҳор” стадиони заҳира аренаси, “Ёш куч” ва “Умид” футбол клуби стадионларида репетициялар ўтказилмоқда. Уларда НДУ, инженер-педагогик ва инженер-технологик институтлар, вилоят марказидаги педагогика, биринчи ва иккинчи тиббиёт коллежлари талабалари бўлган жами 4300 қизлар қатнашмоқда. Улар учун Тошкентда олдиндан тасдиқланган эскизлар бўйича уч хилдаги театр костюмлари тикилмоқда, деб ёзади нашр.

Янгилик билан ўртоқлашиш: