Наманганда ер участкалари билан боғлиқ фирибгарлик очилди

Дата: 16:00, 15-09-2017.

Наманган. 15 сентябр. ЎзТАГ – Миллий хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича тезкор ходимлари Наманганда яшовчи, ер участкалари билан боғлиқ фирибгарликда айбланаётган 42 ёшли Маъруф Йўлдошевни қўлга олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Олинган маълумиотларга кўра, айбланувчи Наманган ҳокимиятидаги танишлари орқали ер участкасини ажратиш билан боғлиқ масалани ҳал қилишга ваъда берган. У бунинг эвазига $9,1 минг сўраган. Натижада Йўлдошев пулларни олаётган пайтида ашёвий далиллар билан бирга қўлга олинди”, - деб таъкидланади куч тизими хабарида.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Йўлдошевга нисбатан Жиноят кодексининг 168 моддаси (фирибгарлик) бўйича иш қўзғади. Тергов давом этмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: