Наманганда инвестфорум хорижий бизнес тузилмаларининг 250 га яқин вакилларини жамлайди

Дата: 12:33, 03-06-2019.

Тошкент. 3 июнь. ЎзТАГ – Наманганда инвестиция форуми хорижий бизнес тузилмаларнинг 250 га яқин вакилини жамлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2019 йилнинг 7-8 июнь кунлари Наманган шаҳрида «Invest in Namangan» халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади ва у Наманган вилояти ҳокимлиги (маъмурияти) томонидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа тегишли идоралар билан ҳамкорликда ташкил этилади. Форум ишида чет эллик ишбилармон доиралар, халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, 35 мамлакатдан келган сайёҳлик фирмалари, шунингдек, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари иштирок этиши кутилмоқда", - дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, бизнес-форум доирасида "ВБВ" форматидаги учрашувлар ташкил этилади.

Форум Наманган вилояти учун ушбу минтақанинг инвестицион, экспорт ва сайёҳлик салоҳиятини илгари суриш учун янги майдон сифатида энг йирик халқаро тадбир бўлиши кутилмоқда.

"Наманган вилояти Ўзбекистоннинг энг аҳоли зич ҳудудларидан бири бўлиб, тўқимачилик саноати ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида катта салоҳиятга эга", - дейилади хабарда.

Тадбир якунида инвестиция битимлари ва барқарор шартномалар имзоланиши кутилмоқда

Эслатиб ўтамиз, илгари хабар берганимиздек, Бенилюкс – Белгия, Нидерландия ва Люксембург бизнес тузилмалари вакиллари инвестиция форумида иштирок этишини маълум қилдик.

 

Сурат манбаи: uza.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: