Наманганда қизболанинг қулоғидан сирғасини ечиб олган талончи қўлга олинди
Наманган. 11 декабр. ЎзТАГ - Наманганда қизболанинг қулоғидан сирғасини ечиб олган талончи қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Наманган вилояти Наманган тумани ички ишлар бўлимига 36 ёшли эркак киши мурожаат қилиб, қўшниларидан бири унинг уйига кириб, уйда ёлғиз бўлган қизи - 8-синф ўқувчисининг қулоғидан сариқ металлдан ясалган зиракларини ечиб олиб, воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган. Туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу талончиликни 34 ёшли фуқаро содир этгани тўлиқ фош этилди ва у қўлга олинди” – дейилади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.