Наманганда халқаро инвестфорум ва вилоят ишлаб чиқарувчилари кўргазмаси бошланади

Дата: 13:46, 07-06-2019.

Тошкент. 7 июнь. ЎзТАГ – 7 июнь куни Наманганда халқаро инвестиция форуми ва вилоят ишлаб чиқарувчиларининг кўргазмаси бошланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"7 июнь куни Наманган шаҳрида «Invest in Namangan» халқаро инвестиция форуми ва Наманган вилояти ишлаб чиқарувчилари кўргазмаси ўз ишини бошлади. Улар Наманган вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ҳамда бошқа тегишли идоралар билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда", - дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, 40 га яқин мамлакатдан, жумладан, Ҳиндистон, Туркия, Хитой, Россия, ГФР, БАА, Франция ва бошқа мамлакатлардан 300 дан ортиқ хорижий компанияларнинг Наманган вилоятига бириктирилган 18 нафар Ўзбекистон элчилари иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, форумда Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари ва хорижий ОАВ мухбирлари иштирок этади.

Форум доирасида $300 млндан ортиқ қийматдаги инвестиция шартномалари ва битимлар тўплами имзоланиши кутилмоқда.

"Форумнинг очилиши "Шодиёна" мажмуасида бўлиб ўтади. "Паҳлавон" мажмуасида Наманган вилояти ишлаб чиқарувчилари кўргазмаси бўлиб ўтади, улар «В2В» ва «B2G», форматлари доирасида учрашувлар ўтказилади”, - дея қайд этилади хабарда.

Ташкилий қўмита маълумотларига кўра, бизнес-форумнинг хорижий иштирокчилари Наманганга келишни бошладилар.

Бундан ташқари, форум арафасида вилоят ҳокимлиги ТИВ билан ҳамкорликда вилоятда илк маротаба Ўзбекистон ишлаб чиқарувчиларининг каталогини ўз ичига олган «madeinnamangan.uz» экспортчиларини қўллаб-қувватлаш учун ноёб портал ишлаб чиқилди ва ишга туширилди.

Форум Наманган шаҳридаги анъанавий гуллар фестивали кунларида ўтказилаётгани таъкидланди.

Сурат манбаи: mfa.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: