Наманганда Кийим-кечак дизайни маркази очилади

Дата: 10:36, 31-03-2016.

Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – Жанубий Африканинг нефть қазиб олувчи йирик Sasol ширкати Наманганда Кийим-кечакларни моделлаштириш ва дизайн асосларига ўқитиш марказини яратишни молиялаштиради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Лойиҳанинг асосий мақсади - аёллар ва ёшларнинг касбий кўникмалари ва қобилиятларини яхшилаш, аҳолининг иш топиш имкониятларини кенгайтириш, тайёр махсулотларнинг рақобатбардошлиги ва сифатини оширишдан иборат”, - деб таъкидлашди БМТ Тарақиёт дастурида.

Марказ классик кийим ишлаб чиқариш бўйича етакчи фабрикалардан бирининг асосида яратилиб, амалий кўникма ва қоибилиятларга эга бўлган ва ишлаб чиқаришнинг талабларига жавоб берадиган дизайнерларни тайёрлайди. Унда замонавий CAD тизими ёрдамида керакли моделларни яратиш, 3D-ўлчамда моделлаш, рақамлаш, турли эскизларни ўз катталигида босиб чиқариш ва дизайнерлар ишини анча енгиллаштирувчи ва махсулот сифатини яхшилашга ёрдам берувчи бошқа имкониятлар мавжуд бўлади.

Ўқув марказининг ўқувчилари касб-ҳунар коллежлари, олийгоҳлар битирувчилари орасидан олиниб, ўқув машғулотларни ва ишлаб чиқариш амалиётини хорижда малакасини ошириб келган ўқитувчилар олиб боради. Марказда дизайнер ва моделер касбини йилига 48 нафар мутахассис ўзлаштириши режалаштирилмоқда. Марказ битирувчилари кейинчалик бошқа фабрикаларга ишга кириб, ёки ўзларининг хусусий тадбиркорлик фаолиятида марказда ўзлаштирган кўникма ва билимларини қўллай олиши кутилади.

БТМТД экспертларининг фикрига кўра, моделлаш усулларини ўргатиш, янги ишлаб чиқариш технологияларни ҳаётга тадбиқ қилиш, замонавий жиҳозлардан фойдаланиш орқали меҳнат унумдорлигини, тўқимачилик саноатининг ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини оширишга имкон беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: