Наманганда Кийим-кечак дизайни маркази очилади

Дата: 09:19, 15-08-2016.

Наманган. 15 август. ЎзТАГ – Наманганда Кийим-кечакларни моделлаштириш ва дизайн асосларига ўқитиш маркази очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва БМТТДнинг “Ўзбекистон бизнес-форуми (3-босқич)” лойиҳаси доирасида ҳамда Sasol компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси молиявий ёрдами ҳисобига ташкил этилмоқда.

ССП маълумотларига кўра, марказдан кўзланган асосий мақсад – аёллар ва ёшларнинг касбий кўникмалари ва қобилиятларини яхшилаш, аҳолининг иш топиш имкониятларини кенгайтириш, тайёр маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги ва сифатини оширишдан иборат.

“Istiqlol Dizayn Markazi классик кийим ишлаб чиқариш бўйича етакчи фабрикалардан бирининг асосида яратилмоқда. Марказ замонавий ускуналар билан жиҳозланиб, унда замонавий CAD тизими (Computer Aided Design) ёрдамида керакли моделларни яратиш, 3D-ўлчамда моделлаш, рақамлаштириш, турли эскизларни ўз катталигида босиб чиқариш ва дизайнерлар ишини анча енгиллаштирувчи ҳамда маҳсулот сифатини яхшилашга ёрдам берувчи бошқа имкониятларга эга бўлади.

Марказ ўқувчилари ишлаб чиқариш амалиётини хорижда малакасини ошириб келган ўқитувчилар олиб боради. Режага мувофиқ, марказда дизайнер ва модельер касбини йилига 48 нафар мутахассис ўзлаштиради.

15 атрофида ўқувчилар “Istiqlol Dizayn Markazi” фабрикасида ишга жойлашади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: