Наманганда “Орзу” кичик саноат ҳудуди таъсис этилади

Дата: 15:51, 11-08-2017.

Наманган. 11 август. ЎзТАГ – Наманганда “Орзу” кичик саноат ҳудуди (КСҲ) таъсис этилади. Бу ерда КСҲнинг тамал тошини қўйиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Наманган вилояти ҳокимияти маълумотига кўра, бу ерда текстиль, фармацевтика, қурилиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш йўналишларида 9 лойиҳа амалга оширилади ва 450 янги иш жорий яратилади.

Лойиҳалардан бири – қандолат маҳсулотлари ва дори воситалари ишлаб чиқаришдан иборат. “Hilol totli” МЧЖ раҳбари И.Ҳожиевнинг сўзларига кўра, биринчи босқичда $200 минг, кейингисида $500 минг инвестиция ўзлаштирилади. Бу корхонанинг ўз маблағлари ва “Ипак йўли” банки кредитиларидир. Лойиҳа амалга ошгач, 100 киши иш билан таъминланади.

10 гектар жойни эгалловчи кичик саноат ҳудудида 44 лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Уларнинг ҳар бири 50 янги иш жойи яратишни кўзда тутади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: