Наманганда талабалар веломарафони бўлиб ўтди

Дата: 16:15, 28-09-2017.

Наманган. 28 сентябр. ЎзТАГ – Наманганда анъанавий “Ёшлар тур 2017” талабалар веломарафони бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Олий таълим вазирлиги берган хабарга кўра, веломарафонда институтнинг 150 ортиқ талабаси иштирок этди.

“Велопойгани ўтказишдан кўзланган мақсад – Ўзбекистон Республикасида ёшлар сиёсатини амалга оширишга йўналтирилган қўшимча чораларни амалга ошириш, шунингдек, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни кучайтиришдан иборат”, - дейилади муассаса хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: