Наманганда ўзбек қирғиз давлат чегарасини демаркация ва демаркация қилиш масалалари муҳокама қилинди

Дата: 12:00, 13-04-2018.

Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – Наманган шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви муваффақиятли якунланди, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

“Учрашув доирасида 2017-йил 5-сентябрдаги Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегараси тўғрисидаги Шартномага киритилмаган участкалар бўйича Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг ўтиш чизиғини тавсифлаш бўйича ишлар давом эттирилди”, - дейилади хабарда.

Учрашув аҳил қўшничилик ва ўзаро тушуниш руҳида ўтди. Музокаралар якунига кўра Баённома имзоланди.

Сурат манбаи: http://www.dunyouzbeklari.com/?p=182913

Янгилик билан ўртоқлашиш: