Наманганда зилзила бўлиб ўтди

Дата: 16:58, 24-06-2014.

Тошкент. 24 июн. ЎзТАГ – 23 июн куни маҳаллий вақт билан соат 20.30да Наманган вилоятининг Косонсой туманида кучи 3,5 балл бўлган ер силкиниши кузатилди, деб хабар беради 12news.uz нашри.

12news.uz янгиликлар агентлигига “Тошкент” сейсмология марказидан хабар қилишларича, Наманганда ер силкинишининг кучи 3 баллга тенг бўлган. Зилзила маркази Тошкентдан 213 км олисда бўлган.
Пойтахтда ер силкишини қайд этилгани йўқ.
Мамлакат ФВВдан хабар қилишларича, зилзиладан жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида хабарлар йўқ.

Янгилик билан ўртоқлашиш: