Намангандаги текстиль корхонаси 3 йилда ўзини оқлаши керак

Дата: 12:20, 03-12-2014.

Тошкент. 3 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Намангандаги “Веригров ипаги” МЧЖ текстиль корхонаси 3 йилда ўзини оқлаши керак, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жорий йилда корхона бир миллион доллар маблағ ўзлаштирди, 2016 йилга қадар эса бу ерда қўшимча яна олти миллион доллар хорижий инвестицияларни оқилона тақсимлаш режалаштирилмоқда. Сингапурлик инвесторларнинг Verigrow Pte.Ltd компанияси ипак толаси ва матолар учун ҳам мамлакатимизда, ҳам хорижда ишончили харидорлар топишга муваффақ бўлди. Бу эса деярли 250 янги иш жойи яратишга имкон берди. Жорий йилнинг январидан октябрга қадар корхона деярли уч миллиард сўмлик ипак толаси ва матолар ишлаб чиқарди ва умумий қиймати 700 минг долларлик маҳсулотларни экспортга йўналтирди. Ишлар шу йўсинда давом этса, киритилган маблағлар уч йилда ўзни оқлайди”, - деб таъкидлайди “Правда Востока” газетаси.

Янгилик билан ўртоқлашиш: