Наманганлик тадбиркор Қозоғистонга $500 минглик маҳсулот етказиб беради

Дата: 13:28, 08-05-2018.

Тошкент. 8 май. ЎзТАГ – Наманганлик тадбиркор, “AymaTextile” МЧЖ раҳбари Адҳамжон Жабборов Қозоғистонга $500 минглик маҳсулот етказиб беради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш бўлими томонидан “AymaTextile” МЧЖда “Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда O’zLiDePнинг ўрни” мавзуида “давра суҳбати”да маълум қилинди.

“Корхонамизда асосан эркаклар устки кийимлари ишлаб чиқарилади, – дейди “AymaTextile” раҳбари Адҳамжон Джаббаров. – Ҳозир 120 дан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қилаётган корхонамиз маҳсулотлари нафақат ички бозорда, балки хорижда ҳам харидоргир. Жорий йилда Қозоғистонга маҳсулот етказиб бериш буйича 500 минг АҚШ доллари қийматидаги экспорт шартномасини имзоладик. Айни чоғда Қозоғистонда “Ayma Textile” савдо дўконларини очиш ҳаракатидамиз”, - дейилади Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг сайтида.

Шунингдек, тадбиркор ўз маҳсулотларини Россия, Туркия ва Қирғизистонга экспорт қилиш бўйича келгуси режалари билан ўртоқлашди.

 

Сурат манбаи: https://inosmi.ru/economic/20180131/241333417.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: