Нанкин: боксчи Бектемир Мелиқўзиев Ўзбекистон термасига тўртинчи “олтин” медални олиб келди

Дата: 10:44, 28-08-2014.

Тошкент. 28 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон терма жамоасининг байроқдори, боксчи Бектемир Мелиқўзиев Нанкиндаги II Ўсмирлар Олимпиада ўйинларида “олтин” медални қўлга киритди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Фарғона бокс мактабининг тарбияланувчиси 69 кггача бўлган вазн тоифасида Доминикан Республикаси вакили Хуан Соланого устидан муаммосиз ғалаба қозонди”, – деб таъкидлашди мамлакат Олимпиа қўмитаси матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, Бектемир Мелиқўзиев халқаро аренадаги ўзининг илк ғалабасини 2012 йилда Озарбайжондаги турнирда қўлга киритган эди. Кейинчалик у Сербия, Россия ва Таиланддаги мусобақаларнинг совриндори бўлди. Жорий йилда Бектемир Банкокдаги Осиё чемпионатининг олтин медалини ҳам олди, апрелда эса Софиядаги (Болгария) Жаҳон чемпионати ғолиби бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: