Нанкин: Ўзбекистонлик боксчи “кумуш” медал олди
Тошкент. 28 август. ЎзТАГ – Боксчи Сулаймон Латипов Нанкиндаги II Ўсмирлар Олимпиа ўйинларида Ўзбекистон жамоасига учинчи “кумуш” медални келтирди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“49 кглик вазн тоифасида иштирок этган Сулаймон Латипов финалда ўта қийин кечган жангда Озарбайжонлик боксчи Руфат Хусейновга учрашувни бой берди. Ушбу медал мамлакат термаси эришган ўнинчи қимматбаҳо медал бўлди. Энди ўзбекистонлик олимпиадачилар ҳисобида тўртта олтин, уч кумуш ва уч бронза медал бор”, – деб таъкидлашди мамлакат Миллий олимпиа қўмтаси матбуот хизматида.