Нанкиндаги II ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида ўзбекистондан 28 спортчи қатнашади

Дата: 19:40, 01-08-2014.

Тошкент. 1 август. ЎзТАГ – Нанкиндаги (Хитой) II ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида ўзбекистондан 28 спортчи қатнашиб, улар 14 спорт тури бўйича мамлакат шарафини ҳимоя қиладилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасидан хабар қилишларича, дунёнинг 204 мамлакат ва ҳудудлари ўйинларда иштирок этадилар. Хитой делегацияси 123 спортчидан иборат бўлиб, уларнинг кўпчилиги ушбу мамлакатнинг Дзьяньсу вилоятидан келишган. Халқаро олимпия қўмитаси томонидан қўйилган чеклов туфайли, ҳатто мезбон бўлган Хитой ҳам якка мусобақаларда фақат 70 спортчи билан қатнашиши мумкин. Ташкилотчи мамлакатнинг ягона имтиёзи - ҳар бир жамоавий спорт турларида биттадан жамоа билан қатнашишдир. Эслатиб ўтамизки, Нанкиндаги II ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари 16-28 август кунлари бўлиб ўтади. Унда 1996-1999 йилларда туғилган 3,787 минг спортчи иштирок этиши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: