Наргиз Зокирова “Бош саҳна” мусиқавий телелойиҳасини тарк этмоқда

Дата: 12:32, 05-10-2015.

Тошкент. 5 октябр. ЎзТАГ – Асли ўзбекистонлик Наргиз Зокирова “Бош саҳна” мусиқавий телелойиҳасини тарк этмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Янги мавсумнинг тўрт кўрсатувида чиқиб улгурган 44 ёшли Наргиз бошловчидан кўра кўпроқ хонанда эканлигини тушуниб етди.

Қарори ҳақида микроблогида маълум қилган Зокирова Super порталига “Мен экранда ва суратга оилшда кўрган нарсалар ушбу кўрсатув ҳақидаги тасаввурларимига умуман мос келмади. Томоша иштирокчилари ва асосчиларига муваффақият тилайман. Мен бошловчидан кўра кўпроқ хонанда эканлигимни тушуниб етдим”, - деб сўзлаб берди.

Олдин хабар қилингани каби, “Бош саҳна” лойиҳасининг иккинчи мавсуми премьераси “Россия 1” канали эфирида 13 сентябрда бўлиб ўтди. Григорий Лепс ва Гарик Мартиросян ўрнига дастурни Наргиз Зокиров ва Эрнест Мацкявичусолар олиб боришди. Ҳакамлар вазифасини эса Валерий Леонтьев, Диана Арбенина ва Николай Носковлар эгалладилар.

Эслатиб ўтамизки, “Бош саҳна” мусиқавий телелойиҳаси The X Factor британ лойиҳасининг русча кўринишидир. Томошада 16 ёшга тўлган россиянинг исталган жойидан бўлган хонандалар яккахон ёки жамоа билан қатнашиши мумкин. Улардан энг яхшилари устозлар ёрдамида янги қўшиқлар тайёрлайдилар.

Лойиҳанинг биринчи мавсумида Константин Меладзенинг 24 ёшли шогирди тошкентлик Сардор Милано ғолиб бўлган эди. Соврин сифатида Россия бўйлаб гастрол сафари уюштириш имкониятини олди. Сардор иккинчи мавсумда меҳмон сифатида иштирок этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: