Наримон Умаров аёлларнинг жамиятдаги ролини кучайтириш ниятида

Дата: 16:26, 17-11-2016.

Тошкент. 17 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров аёлларнинг жамиятдаги ролини кучайтириш ниятида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У бу ҳақида 16 ноябр куни Самарқанд вилояти сайловчилари билан учрашувда маълум қилди.

“Хотин-қизларнинг жамият сиёсий ҳаётидаги фаоллигини босқичма босқич ошириш, янада чуқур билим ва касб маҳоратига эга бўлиши учун кенг имкониятлар яратиш, меҳнат бозорида уларга имтиёзлар бериш, иқтидорли ва юқори малакали, юксак интеллектуал салоҳиятли аёлларни давлат бошқаруви органларига фаол жалб қилиш, аёлларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш таклифлари илгари сурилмоқда”, - дейилади Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси матбуот хизмати хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: