Наримон Умаров дориларнинг ноқонуний айланмасига қатъий чек қўйишни таклиф қилди

Дата: 15:14, 23-11-2016.

Тошкент. 23 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров дориларнинг ноқонуний айланмасига қатъий чек қўйишни таклиф қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу таклифни у 22 ноябр куни Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашув доирасида очиқлади.

“Наримон Умаров аҳоли кенг қатламларига кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш баробарида мактаб ва мактабгача таълим муассасалари доирасида болаларни тиббий хизматлар билан таъминлаш тизимини янада кучайтириш, дори воситаларининг ноқонуний айланиши ҳамда сифатсиз дори воситалари сотилишининг олдини олиш тарафдори”, - дейилади партия матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, Умаров тиббиёт муолажалари, хусусан, дунёнинг ривожланган мамлакатларида кенг қўллаб келинаётган илғор тиббий хизмат турларини мамлакатимизда ҳам жорий қилишни таклиф қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: