Наримон Умаров экологик масалаларга урғу бермоқда

Дата: 16:03, 22-11-2016.

Тошкент. 22 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров экологик масалаларга урғу бермоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақда у 21 ноябр куни Қорақалпоғистон Республикаси сайловчилари билан учрашувда маълум қилди.

“Номзод ўзининг қарийб 40 йиллик меҳнат фаолияти ҳамда илмий изланишлари тақозоси билан Орол денгизининг қуриши оқибатида ҳудудда юзага келган экологик ҳалокатни бартараф этишга қаратилган лойиҳа ва дастурларда бевосита иштирок этган, минтақанинг мураккаб иқлимини, одамларнинг яшаш шароитини яхши биладиган мутахассис сифатида экология масалаларига алоҳида эътибор қаратишини маълум қилди. Унинг ҳудуддаги экологик ҳолатни яхшилашга қаратилган лойиҳа ва дастурларни изчил давом эттириш зарурлиги хусусидаги таклифлари сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланди”, - дейилади “Адолат” социал-демократик партияси матбуот хизмати хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: