Наримон Умаров инновацияларни ўзбек иқтисодиёти ривожининг локомотиви деб ҳисоблайди

Дата: 21:05, 14-11-2016.

Тошкент. 14 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров инновацияларни ўзбек иқтисодиёти ривожининг локомотиви деб ҳисоблайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг олимлар, тегишли муассасалар ва ОАВлари вакиллари иштирокида “Инновациялар ва инновацион фаолиятни такомиллаштиришнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида кенгайтирилган йиғилишида баён қилинди.

“Ўзбекистон “Адолат” СДП келажакда инновацияга асосланган миллий иқтисодиётни ривожлантиришни муҳим вазифа деб ҳисоблайди. Мамлакатимизнинг илмий, илмий-техник салоҳияти иқтисодиётнинг мазкур йўналишда ривожланиши учун имкон яратади. Партия иқтисодиётни таркибий қайта қуриш, модернизация қилиш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта жиҳозлашга алоҳида эътибор қаратади. Иқтисодиёт энг замонавий илм-фан ва техника ютуқларига, иқтисодий жараёнларни самарали бошқариш, илғор инновацион фикрлашни тарбиялайдиган таълим тизимига таяниши даркор”, - дейилади Ўзбекистон “Адолат” СДП матбуот хизмати хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: