Наримон Умаров ислоҳотларни инсон учун ўтказишга чақирди

Дата: 18:31, 24-11-2016.

Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров ислоҳотларни инсон учун ўтказишга чақирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Ушбу чақириқни у 22 ноябр куни Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашувда очиқлади. 

“Наримон Умаров иштирокчиларини сайловолди дастурининг устувор йўналишлари билан таништирди. Дастурда “Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало, инсон учун” тамойилига амал қилган ҳолда, аҳолининг турмуш даражаси кўрсаткичларини янада яхшилашнинг муҳим шарти бўлган кўп йиллик мустақил тараққиётимиз даврида ўзини тўла оқлаган давлат ижтимоий дастурлари ишлаб чиқиш ва ҳаётга самарали татбиқ этиш тажрибасини давом эттириш, кучли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг муҳим йўналиши сифатида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга доир таклифлар илгари сурилган”, - дейилади “Адолат” социал-демократик партияси матбуот хизмати хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: