“Насаф” тарихда биринчи марта футбол бўйича Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди
Тошкент. 19 октябр. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг финал ўйинида Қаршининг “Насаф” клуби пойтахтинг “Бунёдкор” жамоасини қаттиқ курашларда 2:1 ҳисобида енгди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўйин тақдирининг 63-дақиқада “қалдирғочлар” ўйинчиси Акром Комиловнинг икки сариқ карточка олиб майдонни тарк этиши ҳал қилди. Ҳисоб 71-дақиқада Артур Геворкян томонидан стандарт вазиятдан очилди – 0:1”, - деб таъкидлашди Профессионал футбол лигаси матбуот хизматида.
Тўрт дақиқадан кейин Шерзод Аъзамов бурчакдан қаршиликлар устунлигини яна оширди – 0:2. Лекин 82-дақиқада пойтахтликлар Сато Минорининг зарбасидан кейин ҳисобни қисқартрдилар – 1:2.
“Биз тарихий ғалабага эришдир. Натижа ўйинга кўра бўлди. Биз биринчи таймда ҳам гол уришимиз мумкин эди. Лекин ўйин тақдири иккинчи бўлимда ҳал бўлди. Жиззахликларга ажойиб кайфият учун ташаккур айтаман. Финал ўйинларни нейтрал майдонда ўтказиш амалиётини қўллаб-қувватлайман”, - деди қаршиликлар бош тренери Рузиқул Бердиев.
“Футболчимиз чиқариб юборилгунга қадар ўйин режа асосида кетаётган эди. Лекин қизил карточка ҳаммасини ўзгартириб юборди. Мен Акрамжон Комиловни айбламоқчи эмасман. У ҳали жуда ёш. Уни тарбиялаймиз”, - деб таъкидлади “қалдирғочлар” раҳбари Бахтиёр Бобоев.