НАТО кучларини Афғонистондан узил кесил олиб чиқиб кетиш муддатлари эҳтимолга кўра орқага сурилади, деб ҳисоблайди Ўзбекистон президенти
Тошкент. 22 май. ЎзТАГ – НАТО тинчликпарвар кучларини (ISAF) Афғонистондан олиб чиқиш муддатлари кўчирилиши ойдин, деди Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Шанхайда 20-21 май кунлари ўтган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг IV саммити йиғилиши доирасида, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).
“Афғонистондан АЙСАФ тинчликпарвар кучларининг чиқарилишига келсак, ушбу мамлакатда юзага келган вазият қўшинларни 2014 йилнинг охирига қадар олиб чиқиб кетиш якуний муддатини узайтиришни талаб қилади.”, - деб келтирилади ўзбек ОАВ пайшанба куни эълон қилинган И. Каримовнинг сўзларидан иқтибосда.
Ўзбекистон раҳбари Ўзбекистон Афғонистоннинг яқин қўшниси сифатида унинг ички ишларига аралашмаслик, ҳамкорликни фақат икки томонлама асосда ташкил қилиш, Афғонистон халқи сайлаган ҳукуматни қўллаб-қувватлаш сиёсатида қатъий туришини таъкидлади.
Яқинда НАТО ҳарбий қўмитаси раиси генерал Кнуд Бартельс альянс бош штаблари бошлиқларининг Брюселда бўлиб ўтган мажлисида НАТО Афғонистондаги ўз миссиясини тинчликпарвар қўшинлар ушбу мамлакатдан олиб чиқиб кетилгандан кейин ҳам режалашда давом эттириши ҳақида баён қилди. Аммо бу иш Афғонистон ва НАТО ўртасида ушбу кучлар мақомига доир келишув бўлган ҳолдагина амалга оширилиши мумкин.
Режага кўра, 2014 йилдан кейин НАТОнинг Афғонистондаги инструктор ва маслаҳатчилари сони 12 минг киши атрофидани ташкил этади, уларнинг катта қисмини АҚШ етказиб беради.


