Навбатдаги “Саломатлик” поезди Тошкентдан Оролбўйига жўнаб кетди

Дата: 17:52, 18-05-2016.

Тошкент. 18 май. ЎзТАГ – Яқинда навбатдаги “Саломатлик” поезди Тошкентнинг Шимолий вокзалидан Оролбўйига жўнаб кетди. У “Соғлом авлод учун” жавғармаси томонидан “Ўзбекистон темир йўллари” АК билан ҳамкорлар кўмагида ташкил этилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Жамғармадан хабар беришларича, поезд 25 майгача Қорақалпоғистон Республикаси қарабга Тошкент-Сариосиё-Қумқўрғон-Бойсун-Дарбанд-Оқрабод-Деҳқонобод-Тошкент йўналиши бўйлаб йўл олади. Унинг мақсади – чекка туманларда яшовчиларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поездга ҳамролик қилаётган юқори малакали шифокорлар гуруҳи жойларда аҳолига, аввало балалар ва оналарни тиббий кўрикдан ўтказади. Ногирон болалар, кўп болали оилалар ва боқувчисини йўқотган оилаларга алоҳида эътибор берилади.

Бунинг учун жамғарма 2,53 млрд сўмлик озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда дори-дармон ва тиббиёт анжомлари, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситаларидан иборат мурувват ёрдамларидан ташкил топган инсонпарварлик ёрдами тайёрлаган. У асосан ҳудуддаги махсус мактаб интернатлари, мактаб-нитернетлар, ижтимоий муассасалар, муҳтожларга мўлжалланган.

Эслатиб ўтамизки, 21-29 мартда “Саломатлик” поезди Навоий вилоятида, 18-26 апрелда Қорақалпоғистон Республикасида бўлган эди. Акция доирасида 4264 нафар фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди, 1,751 млрдлик инсонпарварлик ёрдами тарқатилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: