“Навоиазот” бошлиғи ўзгарди

Дата: 13:16, 09-02-2016.

Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ – Ҳасан Фармонов “Навоиазот” АЖ бошқарувининг янги раиси этиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу қарор “Навоиазот” АЖ акционерларининг навбатдан ташқари йиғилишида қабул қилинди. Ушбу йиғилиш 2016 йил 29 январда Тошкентда бўлиб ўтган.

UzDaily.uz нашри маълумотларига кўра, акционерларнинг бир овоздан қарорига кўра, Ҳасан Фармонов жимият бошқаруви раиси этиб сайланди.

“Навоиазот” – Ўзбекистон кимё саноатининг энг йирик корхонаси бўлиб, 1964 йилда ташкил этилган. Завод азотли ўғитлар, нитрон тола, шунингдек, органик синтез асосида олинадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: